Асосий мазмунга ўтиш
şirinzabon

Махфийлик сиёсати

Охирги янгиланиш:

Қисқача

Şirinzabon сиздан шахсий маълумот сўрамайди. Сайтдан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Қурилмангизда сақланадиган маълумотлар

Ўйиндаги энг яхши натижангиз ва ёзиш тезлигингиз фақат ўз қурилмангизда, браузер хотирасида сақланади. Улар бизга юборилмайди.

Браузер маълумотларини тозаласангиз, бу натижалар ўчади.

Сиз киритган матнлар

Алифбо ўгиргичига ёки ёзиш тезлиги саҳифасига киритган матнингиз қурилмангиздан чиқмайди. Ҳаммаси браузерингизнинг ўзида бажарилади.

Ташрифлар статистикаси

Қайси саҳифалар кўп ўқилишини билиш учун Vercel Web Analytics хизматидан фойдаланамиз. У cookie файлларидан фойдаланмайди ва сизни шахсан аниқламайди.

Бу хизмат қуйидагиларни кўради: очилган саҳифа манзили, сайтга қаердан келганингиз, қурилма ва браузер тури, мамлакат.

Сайт қаерда жойлашган

Сайт Vercel компаниясининг серверларида жойлашган. Улар Ўзбекистондан ташқарида.

Ҳар қандай веб-сайт каби, саҳифа очилганда серверга IP манзилингиз ва браузер тури ҳақидаги техник маълумот боради. У сайтни ишлатиш ва ҳимоя қилиш учун керак.

Бошқа сайтларга ҳаволалар

«Телеграмда улашиш» тугмасини боссангиз, Телеграм очилади. У ерда Телеграмнинг ўз қоидалари амал қилади.

Ўзгаришлар

Келажакда сайтга ҳисоб очиш имконияти қўшилса, бу саҳифани янгилаймиз ва нима сақланишини аниқ ёзамиз.

Алоқа

Савол ёки таклифингиз бўлса, бизга ёзинг: @shirinzabonuz