5lik
Кун сўзи: беш ҳарфли сўзни олти уринишда топинг.
Қандай ўйналади
- Беш ҳарфли сўз ёзинг ва «Текшириш» тугмасини босинг. Жами олти уриниш бор.
- Фируза ранг: ҳарф сўзда бор ва ўз жойида турибди.
- Асал ранг ва нуқта: ҳарф сўзда бор, лекин жойи бошқа.
- Тўқ ранг: бу ҳарф сўзда йўқ.
- Sh, ch, oʻ, gʻ битта ҳарф ҳисобланади. Ng эса икки ҳарф: n, g.
- Ҳар куни ҳамма учун битта сўз. Янги сўз Тошкент вақти билан ярим тунда чиқади.
- «Машқ» турида истаганча сўз ўйнаш мумкин. У кун сўзи натижаларига таъсир қилмайди.
- Ҳозирча ўйин сиз ёзган сўз луғатда бор-йўқлигини текширмайди.
- Ўйин лотин ҳарфларида ўйналади, чунки кирилл ёзувида сўздаги ҳарфлар сони бошқача бўлиши мумкин.