Янги ўзбек алифбоси: нима ўзгаради ва қачон
2026-йил 21-октябрда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янгилаш тўғрисидаги қонун имзоланди. У 2027-йил 22-апрелдан кучга киради. Хавотирга ўрин йўқ: атиги тўртта ҳарф ўзгаради.
Тўртта ҳарф бошқача ёзилади
| Ҳозир | Янги алифбода | Мисол |
|---|---|---|
| Oʻ oʻ | Ö ö | oʻzbek → özbek |
| Gʻ gʻ | Ğ ğ | togʻ → toğ |
| Sh sh | Ş ş | shahar → şahar |
| Ch ch | Ç ç | choy → çoy |
Янги алифбода 28 та ҳарф ва битта тутуқ белгиси бор.
Нима ўзгармайди
- Қолган ҳарфлар аввалгидек ёзилади.
- Тутуқ белгиси алифбода қолади: maʼno, sheʼr.
- ng энди алифбода алоҳида бирлик сифатида турмайди. Янги алифбода чиқаётган матнларда у аввалгидек икки ҳарф билан ёзилмоқда: yangi, tong.
Қачондан
- Қонун 2027-йил 22-апрелдан кучга киради.
- Эски ҳарфлар билан берилган ҳужжатлар ўз кучида қолади.
- Дарсликлар, пешлавҳалар ва кўрсаткичлар босқичма-босқич алмаштирилади.
Нималар ҳали номаълум
Янги имло қоидалари ҳали расман эълон қилинмаган. Масалан, s ва h алоҳида товуш бўлган сўзлар (Isʼhoq) қандай ёзилиши аниқ эмас. Қоидалар чиқиши билан бу саҳифани янгилаймиз.
Матнни янги алифбода кўринг
Исталган матнни ўгиргич ёрдамида янги алифбога ўгириб кўринг. Бу сайтнинг ўзини ҳам янги алифбода ўқиш мумкин: саҳифа тепасидаги тугмалардан фойдаланинг.
Манба: ЎРҚ-1184-сон қонун, лех.уз.